1970 йилдан бери танга тўплаган қария банкда ўз қулоқларига ишонмади (видео)

1970 йилдан бери танга тўплаган қария банкда ўз қулоқларига ишонмади (видео)
АҚШнинг Луизиана штатидан бўлган Ота Андерс ёшлигидан танга-чақаларни йиғиб келади, деб ёзди Даракчи нашри.

Ота 1970 йилдан бери танга-чақалрни йиғади. Аввалига ақчадонга танга ташлаб юрган Ота Андерс уларни сув идишларига тўплайди.

Йиллар ўтади. Ота ўз машғулотини давом эттирган бўларди-ю, аммо соғлиғи ёмонлашади. Шунда у тангаларни банкка топширишга қарор қилади.

Банкда тангаларни санаб-ҳисоблаш учун тўрт соат вақт кетди. Натижада Ота банк ходимидан ўзининг қанча миқдордаги танга йиққани эшитиб қулоқларига ишонмади: 5 136 доллар-у, 14 цент!
[media=https://youtu.be/BTesqEOTZ7U]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.