Оқ уй матбуот котиби ресторандан қувилди

Оқ уй матбуот котиби ресторандан қувилди
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Виржиниядаги ресторандан «Трамп учун ишлаяпсан» дея қувилди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб \"Хабар\" нашри маълум қилмоқда.

Сандерс ўзининг «Twitter»даги шахсий саҳифасида: «Кеча кечки пайт Виржиния штатининг Лексингтон шаҳридаги «Ред Ҳен» ресторанига бордим. Ресторан бошлиғи менга «Трамп учун ишлаяпсан» дея кетишимни истади. Бу хатти-ҳаракати унинг кимлигини кўрсатди. Лекин мен барчага яхши муомала қилавераман», – дея ёзган.

Пойтахт Вашингтондан 3 соатлик масофада жойлашган ресторан эгаси журналистларнинг мавзуга доир саволларини жавобсиз қолдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.