Таиланддаги ғорда футбол жамоаси йўқолиб қолди

Таиланддаги ғорда футбол жамоаси йўқолиб қолди
Таиланд шимолидаги Чианграй провинциясида жойлашган Кхао Луанг ғорида ўсмирлар футбол жамоасининг 12 нафар аъзоси йўқолиб қолди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Таъкидланишича, ўсмирлар Чианг Рай тоғида қоялар орасида сайр қилиш учун кетган. У европаликлар орасида машҳур бўлган жунгли яқинида жойлашган.

Саёҳатни кучли ёмғир бўлиб қўйган. Тахмин қилинишича, айнан ноқулай об-ҳаво ғорни сувга тўлдирган ва уларга ўз вақтида ташқарига чиқишга халақит берган.

Ўсмирлар саккиз километрли ғор бўйлаб изланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.