Эри бошқага уйланмоқчи бўлганини билган ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди

Эри бошқага уйланмоқчи бўлганини билган ўзбекистонлик аёл ўзини ўлдирди
Шаржа полицияси эри уйланмоқчи эканлигидан хабар топганидан сўнг ўзини осган ўзбекистонлик 43 яшар аёлнинг ўлимини текширмоқда.

Аёлнинг жасади 2 июль куни Ал-Дхайд шаҳридаги квартирасида топилди. Унинг энг кичиги 1 ёш бўлган 5 нафар фарзанди қолгани маълум.

Тергов тахминига кўра, аёл Бирлашган Араб амирликлари фуқароси бўлган эри марокашлик аёлни никоҳига олиш ниятини билдирганидан сўнг ўзини ўлдирган.

Ўлимнинг аниқ сабаблари суд-тиббий экспертизасидан сўнг ойдинлашади. Мазкур оиланинг яқинлари ва дўстлари сўроқ қилингани билдирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.