Тожикистоннинг Сарёз кўли сотилиши Ўзбекистонга қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

Тожикистоннинг Сарёз кўли сотилиши Ўзбекистонга қандай муаммоларни келтириб чиқаради?
Россия президенти ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (ФЭСН РАНХиГС) ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти Игорь Загарин Тожикистон Сарёз кўлини сотилиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Хитой деярли Тожикистондан бутун кўлни сотиб олди ва у ерда ичимлик сувини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу қўшни давлатларга муайян муаммоларни келтириб чиқаради, биринчи навбатда Ўзбекистонга», – деб ҳисоблайди эксперт.

Загарин сўзларига кўра, хитойликлар Марказий Осиё ресурсларини ўзлаштириш жуда тез ва кескин тарзда амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон муҳим даражада Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан олган сув ресурларига боғлиқ», – деб таъкидлади Загарин. Загарин фикрига кўра, Роғун ГЭС қурилиши ҳам мамлакатнинг сув балансини бузиши мумкин.

Манба: Asr.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.