Германияда Эрдўғанга ҳайкал ўрнатилди ва кўп ўтмай олиб ташланди

Германияда Эрдўғанга ҳайкал ўрнатилди ва кўп ўтмай олиб ташланди
Германиянинг Висбаден шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳайкал ўрнатилди, бироқ кўп ўтмай олиб ташланди.

Маълум қилинишича, Эрдўғаннинг 4 метрли, олтин суви югуртирилган ҳайкали шаҳар марказида Wiesbaden Biennale фестивали доирасида ўрнатилган.

Bild нашри хабар қилганидек, баъзилар ҳайкал олдида суратга туша бошлашган. Бироқ Эрдўғанга қарши чиқувчилар ҳайкалда номақбул сўзлар ва тасвирлар қолдиришган, унга тухумлар улоқтиришган. Бу эса Туркия президенти тарафдорлари томонидан иғво сифатида қабул қилинган.

Висбаден обер-бургомистри Свен Геричнинг айтишича, оқибатда Эрдўған тарафдорлари ва унга қарши чиқувчилар ўртасида даҳанаки жанжал чиқиб, сўнгра муштлашувга айланиб кетган. Герич ҳайкал жойида қолар экан, “хавфсизлик бошқа кафолатлана олмаслигини” айтган.

Полицияда маълум қилинишича, ҳайкал машинага кран ёрдамида ортилган ва олиб кетилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.