Индонезиядаги табиий офат асоратларининг сунъий йўлдошдан олинган видеоси

Индонезиядаги табиий офат асоратларининг сунъий йўлдошдан олинган видеоси
Индонезиянинг Палу шаҳри Балароа ва Петобо туманларини зилзила натижасидаги вайронагарчилик асоратлари сунъий йўлдошдан олинган тасвири тарқалди. Индонезия табиий офатларга қарши курашувчи Миллий кенгашининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбари Сутопо Пурво Нугрохо Instagram\'да ушбу видео билан бўлишди.
[media=https://youtu.be/-tj7y3rByB4]
Табиий офат тупроқнинг емирилишига олиб келди. Шиддатли тезликдаги лой оқимлари йўлда учраган бино ва иншоотлар, автомобиллар ва дарахтларни ювиб кетди.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар 1763 кишининг жасадини вайроналар остидан қутқаришган. 5 мингга яқин киши дом-дараксиз йўқолган.

Ҳукумат Палунинг энг кўп жабрланган ҳудудларини оммавий қабрлар деб эълон қилиб, қидирув ишларини тўхтатишга чақирди. Зеро қутқарувчилар жасадларнинг кўплиги боис тиф ёки вабо каби касалликлар билан касалланиши мумкинлиги айтилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.