Грецияда семиз сайёҳларга эшакка миниш тақиқланди

Грецияда семиз сайёҳларга эшакка миниш тақиқланди
Греция ҳукумати ортиқча вазнга эга сайёҳларга эшакка минишни тақиқлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бундай тақиқ Санторини оролидаги эшакларда сафар қилишда қўлланилади.

Таъкидланишича, бу қарор семиз сайёҳлар туфайли эшакларга жароҳат етказилгани ҳақида шикоят қилган фаолларнинг мурожаати сабабли қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция Ўзбекистонда виза маркази очиши хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.