Туркманистон президентига ноодатий совға беришди

Туркманистон президентига ноодатий совға беришди
26 октябрь куни Туркманистон бош вазири ўринбосари Пурли Агамирадов президент Гурбангули Бердимуҳамедовга 28 октябрдан 10 ноябргача Ашхободда бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик тўғрисида ҳисобот берди.

«Президент Гурбангули Бердимухамедовни жаҳон чемпионати бошланиши билан табриклаб ва барча туркман спортчилари ҳамда ёшлари номидан катта миннатдорчилик изҳор қилиб, Спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳамда Миллий оғир атлетика федерацияси раҳбарлари унга мусобақа очилиш маросимига таклифнома ва рамзий белгилар топширишди, шунингдек, штанганинг узун металл стерженини совға қилишди», - дейилади «Туркманистон бугунги» агентлиги хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.