Энди АҚШда туғилган хорижликларга фуқаролик берилмаслиги мумкин

Энди АҚШда туғилган хорижликларга фуқаролик берилмаслиги мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп Америкада туғилаётган чақалоқларга фуқаролик беришни тўхтатмоқчи, деб маълум қилади «Xabar.uz».

«Америка – ўз ҳудудида туғилаётган чет эл фуқароларига АҚШ фуқаролигини бераётган ягона давлат. Бу нотўғри. Буни тўхтатиш керак», – деган Трамп.

Айни дамда АҚШ конституцияси мамлакат ҳудудида туғилган болаларга АҚШ фуқаролигига эга бўлиш имконини беради.

Трамп бу қоидани ўзгартиришни ўз ҳуқуқшунослари билан муҳокама қилгани ва эҳтимолий ҳуқуқий қийинчиликларга қарамай, уни амалга ошириш ниятида эканини маълум қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.