Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади (фото)

Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади (фото)
Фото: «Dezeen»
Криптовалюталар миллионери Жеффри Бёрнс Невада чўлида (АҚШ) ақлли блокчейн-шаҳар — «Innovation Park» қуришни режалаштиряпти.

«Хабар» нашри ёзишича, Бёрнс 271 квадрат километр ер майдони учун 170 миллион доллар тўлаган. Ҳудудда Бёрнс бошқараётган «Blockchains» компаниясининг штаб-квартираси қуриб бўлинган. Ундан сал нарида — «Google», «Apple» ва «Tesla» кампуслари.
Чўлда ақлли блокчейн-шаҳар қурилади (фото)
Фото: «Dezeen»
Ақлли шаҳарда компаниялар офислари ва тураржойлар қурилади. Умумий инфратузилма ва энергия тақсимоти блокчейн орқали бошқарилади.

Келгусида ушбу шаҳарда сунъий тафаккур, нанотехнологиялар ва 3D-чоп этиш ҳам жорий этилади.

Ҳозирча шаҳарни қуришга Бёрнс ўз пулларини ишлатяпти (биринчи босқичда 300 млн. доллар), бошқа инвесторлар ҳақида маълумот йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.