Бош вазирнинг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Бош вазирнинг собиқ ўринбосари қўлга олинди
Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев ноқонуний равишда бойишда гумонланиб қўлга олинди.

Таъкидланишича, Зилалиев мол-мулки ҳақидаги декларациялар текширувдан ўтказилганидан кейин қўлга олинган.

«Аниқланишича, [гумонланувчида] келиб чиқиш шубҳали ва аниқланмаган, йирик пул маблағлари кўринишидаги активлар ҳамда мулклар бор. Улар унинг расмий даромадларидан сезиларли даражада кўп», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Қирғизистон президенти порахўрлар омма олдида шарманда қилиниши кераклигини айтганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.