Доимий ёруғлик остида яшаш семиришга олиб келиши аниқланди

Доимий ёруғлик остида яшаш семиришга олиб келиши аниқланди
Сибирлик олимлар сичқонлар устида ўтказилган тажриба вақтида аниқлашича, доимий равишда ёруғлик остида яшаш тана вазнининг ошишига ва анемияга олиб келади. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Олимлар доимий ёруғлик қон таркибига, тана вазнига ва мушакларнинг жисмоний чидамлилигига қандай таъсир қилишини, шунингдек, мелатониннинг доимий ёруғлик шароитида мазкур органларга қандай таъсир ўтказишини тадқиқ қилган. Мазкур гормон одамга ёруғлик режимининг бузилишига мослашишга ёрдам беради, деб ҳисобланади.

Доимий равишда ёруғлик остида сақланган сичқонларда олимлар анемия ривожланишига хос ўзгаришларни аниқлаган. Шунингдек, доимий ёруғлик сичқонлар тана вазнининг ортишига олиб келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.