Америкалик ўқитувчи ўқувчисини "шпагат" қилиб ўтиришга мажбурлади (видео)

АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида жисмоний тарбия ўқитувчиси 8-синф ўқувчисини шпагат (гимнастикадаги фигураларнинг бир тури - оёқларни бир чизиқ бўйлаб йириб ўтириш) қилиб ўтиришга мажбурлайди. Видеодан маълумки, қиз оғриқдан бақириб юборади ва \"илтимос, тўхтанг!\" деб ялинади. Аммо ўқитувчи ва унинг синфдошлари уни ушлаб туришади. Қизнинг ота-онаси фарзандининг травма олганлигини билиб, ўқитувчи устидан мактаб директорига шикоят қилишади. Ҳозирда вазият ўрганилаётгани айтилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













