Сталлоне Канн фестивалига янги Рэмбони олиб келади

Сталлоне Канн фестивалига янги Рэмбони олиб келади
Фото: «Instagram»
Ҳолливуд актёри Сильвестр Сталлоне 72-Канн кинофестивалида «Сўнгги қон» фильмини намойиш қилади. Бу ҳақда фестиваль ташкилотчилари маълум қилишди.

— Актёр яна экранларга қайтади: сўнгги йиллардаги энг машҳур киноқаҳрамонлардан бири — Жон Рэмбони ўйнайди, — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Сталлоне 24 май куни фильмнинг Канндаги махсус намойишида қатнашади.

Маълумот учун: Канн халқаро кинофестивали 2019 йилнинг 14—25 май кунлари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.