Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)

Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Гўзаллик танловида ғолиб бўлган аёллар ҳозир қандай кўринишга эга ва нима билан шуғулланишмоқда? Sputnik Ўзбекистон шу ҳақда фотолавҳа тайёрлади.

Айтганча, гўзаллик танловлари бугунги кунда бутун дунё бўйлаб ўтказилади ва аллақачон замонамизнинг энг асосий маданий воқеасига айланган.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Ролин Штраус – \"Дунё гўзали – 2014\" - касби шифокор ва бугунги кунда турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан Францияда истиқомат қилади, ижтимоий тармоқдаги кузатувчиларига соғлом ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қилиб боради.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Мирея Лалагуна – 2015 йилда \"Дунё гўзали\" унвонига сазовор бўлган. Ҳозир Испанияда истиқомат қилади. Модель, актриса, саёҳат қилишни яхши кўради. У ўз ҳаётини Instagram да ёритиб боради.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Яна Добровольская – \"Россия гўзали - 2016\" Тюменьда хусусий моделлар мактабини очган. Instagramда ҳам блог юритади.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Паулина Вега - 2014 йилда \"Коинот гўзали\" унвонини олган. Телебошловчи, актриса ва модель. Instagramда 5 миллионга яқин кузатувчиларга ва сон-саноқсиз мухлисларга эга.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Габриела Ислер – \"Коинот гўзали - 2013\" ғолибаси. Choose You ҳаракати асосчиси, мотивация бўйича нотиқ. Соҳибжамол бутун дунёни кезиб, соғлом овқатланиш ва яхши яшаш сирлари ҳақида ҳикоя қилган.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Оливия Калпо – \"Коинот гўзали – 2012\" - ҳақиқий селебрити. АҚШда ресторанга, либослар брендига ва бутун дунё бўйлаб 4 миллиондан ортиқ фанатларга эга.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Юй Вэнься – \"Дунё гўзали - 2012\" танлови ғолибаси. Бошқа гўзалларга қараганда, ижтимоий тармоқда мухлислари сони кам. Юй оддий ҳаёт кечиради - саёҳат қилишни яхши кўради, ишлайди ва спорт билан шуғулланади.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
2008 йилда \"Дунё гўзали\" бўлган Ксения Сухинова эса - модель ва телебошловчи, Москванинг Барвихасида ўтадиган ёпиқ тадбирларда фахрли меҳмон сифатида кўп қатнашади, блогер сифатида шуҳрат қозонган.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
\"Коинот гўзали 2005\" Наталья Глебова ҳозирги кунда Канадада яшайди, китоб ёзади. Айтганча, унинг охирги китоби Канадада бестселлерга айланган. Соҳибжамол соғлом турмуш тарзи тарафдори - йога билан мунтазам шуғулланади.
Дунёнинг энг гўзал аёллари: подиумда ва ҳаётда (фотогалерея)
Азра Акин – \"Дунё гўзали – 2002\" ҳозирда машҳур эмас. Соҳибжамол турмушга чиқиб, фарзандлари дунёга келгач, бор бўш вақтини оиласига бағишлашга қарор қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.