Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)

Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев \"Татарстан\" нашрининг \"Таҳририят ошхонаси\"да самарқандча палов тайёрлади.

Дипломат ушбу миллий таом республиканинг ҳар бир вилоятида ўзига хос усулда тайёрланишини ва уни тайёрлашнинг юзлаб усуллари мавжуд эканлигини айтди.
Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)
Фото: ТАТАРСТАН
\"Ўзим қадимий Самарқанд шаҳридан бўлганлигим учун самарқандча паловни ёқтираман. Уйда бу таомни тез-тез тайёрлаймиз\", - деди Насриев.
Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)
Фото: ТАТАРСТАН
Палов тайёрлаш жараёнида бош консул Россия президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрдаги Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳақида ҳам сўзлади.

\"Умумий қиймати 27 млрд доллардан ортиқ келишувлар имзоланди. Ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон минтақалараро форуми ўтказилди\", - деди у.

Фариддин Насриев Татаристон президенти Рустам Минниханов ҳамда Татаристон ҳукуматига ушбу форумда фаол иштирок этганлиги учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбек палови Қозонни забт этди (фото)
Фото: ТАТАРСТАН
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.