Старрижнинг йўқолган ити топилди

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Дэниэл Старрижнинг йўқолган ити топилди. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, душанба куни 29 ёшли англиялик футболчининг Лос-Анжелесдаги уйини ўғри урган эди. Ўғрилар уйдаги бир нечта сумкага қўшиб Старрижнинг шпиц зотли итини ҳам олиб чиқиб кетишган эди. Шундан сўнг у кимда-ким ушбу итни қайтарса, 20-30 минг доллар мукофот ваъда қилган эди.
Лос-Анжелес полицияси эса ушбу итни бугун тонгда футболчига қайтарди. Бироқ, ҳозирча уни ким топгани ва жиноятчилар тўғрисида маълумотлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Эслатиб ўтиш лозимки, душанба куни 29 ёшли англиялик футболчининг Лос-Анжелесдаги уйини ўғри урган эди. Ўғрилар уйдаги бир нечта сумкага қўшиб Старрижнинг шпиц зотли итини ҳам олиб чиқиб кетишган эди. Шундан сўнг у кимда-ким ушбу итни қайтарса, 20-30 минг доллар мукофот ваъда қилган эди.
Лос-Анжелес полицияси эса ушбу итни бугун тонгда футболчига қайтарди. Бироқ, ҳозирча уни ким топгани ва жиноятчилар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













