ОАВ: Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлди

ОАВ: Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлди
Фото: Knews
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига таслим бўлди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг штаби хабар қилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.
«Атамбоев ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди», - дея маълум қилган штаб вакили.

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган. У билан музокаралар жуда узоқ давом этгани, бироқ Атамбоев таслим бўлгани билдирилмоқда.

Бундан бироз аввалроқ Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича янги амалиёт бошланганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситалардан фойдаланган.

Маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалар ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини ўраб олишган. Ходимлар бир қисми қароргоҳ ичига киргани, Атамбоев тарафдорларидан бир гуруҳи эса воқеа жойидан узоқлашгани айтилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.