Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбари, унинг яқин маслаҳатчиси Фарид Ниёзов одамларни гаровга олгани учун 8 октябрга қадар қамоққа олинди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Kun.uz хабар берди.
\"Судья Ниёзовни 8 октябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди\", - деган агентлик суҳбатдоши.
7 август кечки пайт Қирғизистон махсус хизматлари Атамбоевни унинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олиш бўйича амалиётни бошлашган. Махсус хизматлар собиқ президентнинг тарафдорларига махсус воситалар қўллашган, Атамбоев тарафдорлари бунга жавобан ўқ узишган.
8 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ давом этган музокаралардан кейин куч тузилмаларига таслим бўлган. У маслаҳатчилари Фарид Ниёзов ва Қундуз Жолдубаева ҳамроҳлигида Бишкекка олиб кетилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Судья Ниёзовни 8 октябрга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди\", - деган агентлик суҳбатдоши.
7 август кечки пайт Қирғизистон махсус хизматлари Атамбоевни унинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олиш бўйича амалиётни бошлашган. Махсус хизматлар собиқ президентнинг тарафдорларига махсус воситалар қўллашган, Атамбоев тарафдорлари бунга жавобан ўқ узишган.
8 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ давом этган музокаралардан кейин куч тузилмаларига таслим бўлган. У маслаҳатчилари Фарид Ниёзов ва Қундуз Жолдубаева ҳамроҳлигида Бишкекка олиб кетилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













