Туркияда пиёдаларга мўлжалланган кўприк ўпирилиб тушди (видео)

Туркияда пиёдаларга мўлжалланган кўприк ўпирилиб тушди (видео)
Туркияда пиёдаларнинг ҳаракатланишига мўлжалланган кўприклардан бири ўпирилиб тушди, деб хабар беради «Дарё».

Маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат Терме шаҳрида, кўприк устида одамлар ҳаракатланаётганида содир бўлган.
Нохуш ҳодиса оқибатида икки кишига жароҳат етган, шунингдек, битта машина ер остига кириб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўпирилиш минтақада кўп кузатилган ёнғингарчиликлар оқибатида юзага келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.