Деҳқонга ҳужум қилган йўлбарс уни тўлиқ еб қўйди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида йўлбарс бир деҳқонга ҳужум қилиб, уни ўрмонга судраб олиб кириб кетди, деб хабар берди Sof.uz нашри.
Йўлбарс ҳужум қилган эркак қўшни қишлоқдан ҳўкизларни ҳайдаб келаётган бўлган. Шунда тўсатдан Бандипур қўриқхонасидан чиқиб келган ваҳший унга ташланиб, ўрмонга судраб кетган.
Деҳқоннинг яқинлари уни қидиришга чиқиб, қон теккан оёқ кийимини топишган. Маълум бўлишича, йўлбарс деҳқонни майдалаб, унинг жасадини охиригача еб юборган.
Бу воқеадан кейин қишлоқ аҳли ўрмон департаментидан йўлбарсни отиб ташлашни талаб қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Йўлбарс ҳужум қилган эркак қўшни қишлоқдан ҳўкизларни ҳайдаб келаётган бўлган. Шунда тўсатдан Бандипур қўриқхонасидан чиқиб келган ваҳший унга ташланиб, ўрмонга судраб кетган.
Деҳқоннинг яқинлари уни қидиришга чиқиб, қон теккан оёқ кийимини топишган. Маълум бўлишича, йўлбарс деҳқонни майдалаб, унинг жасадини охиригача еб юборган.
Бу воқеадан кейин қишлоқ аҳли ўрмон департаментидан йўлбарсни отиб ташлашни талаб қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













