Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондаги портлашда жароҳатланди

Фото: Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги
6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси Д.И. жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, у Бейнеу тумани марказий шифохонасига жойлаштирилди. Унинг соғлиги ҳолати барқарор оғир дея баҳоланмоқда.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди ҳамда бемор ҳамюртимизни Ўзбекистонга олиб кетиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда унинг яқинларига ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси Д.И. жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, у Бейнеу тумани марказий шифохонасига жойлаштирилди. Унинг соғлиги ҳолати барқарор оғир дея баҳоланмоқда.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатди ҳамда бемор ҳамюртимизни Ўзбекистонга олиб кетиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда унинг яқинларига ёрдам бермоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













