Бельгия ҳукуматига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

Софи Вильмес
Бельгиялик сиёсатчи Софи Вильмес қироллик бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда қироллик саройининг Twitter саҳифасида маълум қилинди. У Бельгия ҳукумати тарихида ушбу лавозимга тайинланган илк аёл бўлди.
\"Софи Вильмес Брюсселдаги қироллик саройида қабул қилинди. У бош вазир лавозимига тайинланади\", - дейилади хабарда.
AFP агентлигининг аниқлик киритишича, Вильмес Бельгия ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
44 ёшли Софи Вильмес илгари Бельгия молия вазири лавозимида эди. У бош вазир, Европа кенгашининг бўлажак раҳбари Шарль Мишель ўрнини эгаллади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бельгиялик сиёсатчи Софи Вильмес қироллик бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда қироллик саройининг Twitter саҳифасида маълум қилинди. У Бельгия ҳукумати тарихида ушбу лавозимга тайинланган илк аёл бўлди.
\"Софи Вильмес Брюсселдаги қироллик саройида қабул қилинди. У бош вазир лавозимига тайинланади\", - дейилади хабарда.
AFP агентлигининг аниқлик киритишича, Вильмес Бельгия ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
44 ёшли Софи Вильмес илгари Бельгия молия вазири лавозимида эди. У бош вазир, Европа кенгашининг бўлажак раҳбари Шарль Мишель ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













