Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...

Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...
Cоcа-Cоlа логотипини яратиш тарихи 1886 йилда Нью-Йорк Бандаргоҳи яқинларида вояга етган Жон Стис Пембертон билан узвий боғлиқдир. Джон Пембертон тўлиқ исми - Жон Стис Пембертон Америкалик фармацевт бўлиб, у энг яхши ичимлик Cоcа-Cоlа асосчиси сифатида дунёга танилган. Маълумотларга қараганда, Жоннинг фармацевтика соҳасида амалга оширган ҳар қандай янгилиги дорихоналарда муваффақиятсизликка учраган ва ҳеч қандай фойда келтирмаган.
Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...

Атлантага саёҳат қилгандан кейин, Пембертон ичимликлар бозорида ўз омадини синаб кўришга қарор қилади. Жон Пембертон йиллар мобайнида сон-саноқсиз тажрибалар ўтказишдан чарчамади. Ва ниҳоят, у газланган лаззатли ичимлик шаклидаги ноёб таъмни ихтиро қилди. Борган сари Пембертон яратган ичимлик америкаликларнинг энг севимли танловига айланди. Сироп, майдаланган муз бўлакчалари ҳамда газланган сув - барчаси мазали ичимликнинг сеҳрли лаззатини янада оширишга хизмат қиларди.
Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...
Вақт ўтаркан, Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақидаги яхши фикрлар ва мақтовлар бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Буюк инқилоб йилларида Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақида бир ривоят тарқалган эди, мазмуни қуйидагича: бир одам ёнидаги дўстига қараб, \"Агарда шу қора кунлардан ўтиб олсак, сени биргалашиб Cоcа-Cоlа ичишга таклиф қиламан. Чунки, айни кунларда жудаям сиқилиб юрибман, бир дам олишим керак\". Инсонлар орасида бу ичимлик стресс ёки тушкунликдан олиб чиқувчи сифатида ном қозонган эди.
Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...
Дастлаб бир стакан Cоcа-Cоlа ичимлиги 4 цент қилиб баҳоланган. Пембертон вафотидан кейин Аса Григгс Сандлер исмли бир йигит унинг бизнесини давом эттирди. Ўз ўрнида, Сандлер энг катта эътиборини рекламага қаратди. 1891 йилда у Cоcа-Cоlа компаниясининг ягона эгасига айланди. Гарчи Пембертон бу ичимликни яратган бўлсада, унинг брендини дунёга танитган Сандлер ҳисобланади. Бугунги кунда сиз танийдиган Cоcа-Cоlа бренди анча йиллар мобайнида ривожлантирилиб, мукаммаллаштирилиб келинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sevara
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.