73 ёшли ҳинд аёли эгизак фарзандли бўлди

BBC нинг хабар беришича, Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида 73 ёшли аёл эгизак қизларни дунёга келтирди.
Пайшанба куни шифокорлар ИВФ муолажасидан кейин туғилган эгизакларни ўз онасининг қўлига соғ-омон топширишди.
\"Ҳозирда она ҳамда унинг чақалоқлари яхши ҳолатда\", - дейди аёлнинг шифокори Ума Санкар.

Мангаямма Яраматининг сўзларига кўра, у ва 82 ёшни қарши олган турмуш ўртоғи фарзандли бўлишни неча йиллар давомида орзиқиб кутишган. Ваниҳоят, улар ўзларининг эзгу ниятларидан бирига эришишди.
\"Бизнинг қувончимиз ичимизга сиғмаяпти\", - дейди унинг эри Ситарама Рахарао.
Аммо бир кун ўтиб, жаноб Ражарао тўсатдан инсультга учради ва у ҳозир шифохонада даволанмоқда.
\"Ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Яратган эгам пешонамизга нимани ёзган бўлса, шуни кўрамиз. Аммо бизга нима бўлишидан қатъий назар, ким бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик кўрсатади?\", - деб халққа мурожаат қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Пайшанба куни шифокорлар ИВФ муолажасидан кейин туғилган эгизакларни ўз онасининг қўлига соғ-омон топширишди.
\"Ҳозирда она ҳамда унинг чақалоқлари яхши ҳолатда\", - дейди аёлнинг шифокори Ума Санкар.

Мангаямма Яраматининг сўзларига кўра, у ва 82 ёшни қарши олган турмуш ўртоғи фарзандли бўлишни неча йиллар давомида орзиқиб кутишган. Ваниҳоят, улар ўзларининг эзгу ниятларидан бирига эришишди.
\"Бизнинг қувончимиз ичимизга сиғмаяпти\", - дейди унинг эри Ситарама Рахарао.
Аммо бир кун ўтиб, жаноб Ражарао тўсатдан инсультга учради ва у ҳозир шифохонада даволанмоқда.
\"Ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Яратган эгам пешонамизга нимани ёзган бўлса, шуни кўрамиз. Аммо бизга нима бўлишидан қатъий назар, ким бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик кўрсатади?\", - деб халққа мурожаат қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













