Ҳаваскор альпинист 300 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

Ҳаваскор альпинист 300 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
Дунёга машҳур америкалик ҳаваскор альпинист - 31 ёшли Бред Гобрайт Мексиканинг шимолидаги Эл Портеро Чико тоғига чиқаётиб 300 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди.
Унинг ҳамроҳи 26 ёшли альпинист Аидан Жакобсон қисқа масофага йиқилиб, енгил жароҳат олган, аммо омон қолган.
Ҳаваскор альпинист 300 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
Бред Гобрайт тоққа якка ҳолда чиқадиган ва ҳеч қандай хавфсизлик воситалардан фойдаланмайдиган альпинист сифатида машҳур эди.
Ҳамроҳининг веб-сайтда берган интервьюсига қараганда, у ҳамроҳидан бироз юқорида бўлган ва нимадир бўлиб, Гобрайт пастга йиқилаётганини кўрган.
“Альпинистлар дунёси ҳақиқий нурини йўқотди”, - деб ёзди академия мукофотига сазовор бўлган “Free Solo” ҳужжатли фильмининг муаллифи Алекс Хоннолд ўзининг интернетдаги саҳифасида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Maftuna
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.