Антарктидада рекорд даражада юқори ҳарорат қайд этилди

Антарктидада рекорд даражада юқори ҳарорат қайд этилди
Фото: iz.ru
Антарктидада юқори ҳароратнинг янги рекорди ўрнатилди. Бу кўрсаткич Аргентина миллий метеорология хизматининг метеорологлари томонидан қайд этилган. Бу ерда 6 февраль ҳаво ҳарорати +18,3 даражани кўрсатган.

Кузатувлар Антарктида ярим оролининг шимолида жойлашган Эсперанса илмий-тадқиқот станциясида амалга оширилди. Аргентиналик мутахассислар ушбу стантсияда 1961 йилдан бери кузатув ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

Олдинги рекорд 2015 йилда қайд этилган бўлиб, ҳаво ҳарорати +17,5 даражага етган эди.
Мутахассислар ҳаво ҳароратининг бундан кўтарилаётганига сабаб глобал исиш билан боғлашмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.