Ругани: "Коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида"

Ругани: "Коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида"
\"Ювентус\" ҳимоячиси ваҳима қилмасликни ва эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Олдинроқ, \"Ювентус\" ҳимоячи Даниэле Руганининг коронавирусга чалинганини тасдиқлаган эди. Футболчи у билан ҳаммаси жойида эканлигини айтиб ўтди.

\"Ҳа, мен коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида. Қоидаларга риоя қилишингизни сўрайман. Буни ўзимиз, яқин инсонларимиз ва атрофдагиларимиз учун қилайлик\", - дейди Ругани.

Руганининг коронавирусга чалингани нафақат \"Ювентус\" ўйинчилари, балки улар билан ўйнаган \"Интер\" футболчилари учун ҳам карантинни англатади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.