Роналду ва Мендеш коронавирусга қарши курашиш учун 1 млн евро хайрия қилди

Роналду ва Мендеш коронавирусга қарши курашиш учун 1 млн евро хайрия қилди
Туриннинг \"Ювентус\" клуби форварди Криштиану Роналду агенти Жорже Мендеш билан бирга коронавирусга чалинганларни даволаш учун 3 та жонлантириш бўлимига пул ажратди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли футболчи ва унинг вакили Лиссабон ҳамда Порту шаҳарларидаги касалхоналар учун 1 миллион евро хайрия қилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан касалхоналарга янги тиббий жиҳозлар олиб келинади.

Санта-Мария шифохонаси бошлиғи Даниэль Ферро ушбу хайрия учун Роналду ва унинг агентига миннатдорчилик билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.