BBC бошловчиси жонли эфир пайтида махфий белгини томошабинларга етказди

BBC бошловчиси жонли эфир пайтида махфий белгини томошабинларга етказди
Фото: Twitter / @vicderbyshire
Телебошловчи Виктория Дербишир BBC телеканали эфирида махфий белгини томошабинларга етказди. Бу ҳақда бошловчи Twitter’даги саҳифасида ёзди.

У қўлига уйдаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатувчи қўллаб-қувватлаш тармоғи телефон рақамларини ёзиб чиққан.
Журналистнинг қайд этишича, карантин жорий қилинганидан сўнг уйдаги зўравонликдан азият чекувчиларга ёрдам кўрсатувчи сайтга ташриф буюрувчилар сони 150 фоизга кўпайган.

Шунингдек, у қўллаб-қувватлаш тармоғига бўлаётган қўнғироқлар сони аввалги ҳафтадаги нисбатан 25 фоизга кўпайганини қайд этиб ўтган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Дербиширга ҳақиқатан долзарб бўлган муаммога эътибори ҳамда ушбу масалага ўзига хос ёндашуви учун миннатдорчилик билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.