Венесуэлада маҳбуслар қамоқхонадан қочишга уринган вақтда 41 киши ҳалок бўлди

Венесуэлада маҳбуслар қамоқхонадан қочишга уринган вақтда 41 киши ҳалок бўлди
Фото: EАD
Венесуэланинг Гуанар шаҳридаги қамоқхонани қўриқлаётган Боливария миллий гвардияси аъзоларига бир гуруҳ маҳбуслар ҳужум қилди. Оқибатда 41 киши ҳалок бўлди, 50 нафардан ортиғи жабрланди, деб хабар бермоқда El Nacional мамлакат полициясига таяниб.

Мамлакатнинг ахлоқ тузатиш муассасалари ишлари бўйича вазирнинг қайд этишича, қамоқхона раҳбари маҳбусларнинг ҳужуми оқибатида пичоқланган. Бундан ташқари, бир гуруҳ маҳкумлар колония ҳудудидан чиқиб кетишга уринган, аммо улар отиб ўлдирилган.

Ҳукумат соқчиларга ҳужум қилишни буюрган маҳкумлар етакчиси билан боғланишга ҳаракат қилган. Суҳбатдан сўнг маҳбуслар ўз камераларига қайтган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.