ЖССТ бош директори коронавирусга қарши энг самарали чоралардан бирини айтди

ЖССТ бош директори коронавирусга қарши энг самарали чоралардан бирини айтди
Фото: EPA
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адан Гебрейесус коронавирусга қарши энг яхши чоралардан бирининг номини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу каби вазиятда стандарт гигиена қоидаларига риоя қилиш, яъни қўлни совунлаб ювиш фойда бериши мумкин. Мазкур чора COVID-19 билан касалланишга қарши энг самарали восита ҳисобланади.

«Қўлларни ювиш ҳозирда ҳам инсонлар соғлиғини сақлаш ва инфекциялардан ҳамда бошқа кўплаб касалликлардан ҳимояланишнинг энг яхши чораларидан бири бўлиб қолмоқда», — дейди Гебрейесус. ЖССТ бош директори 5 май Бутунжаҳон қўл гигиенаси куни эканлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда коронавирус инфекциясига қарши самарали вакцина ёки бошқа турдаги дори воситаси яратилмаган, бироқ деярли барча ривожланган давлатлар бунинг устида фаол иш олиб бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.