АҚШда исёнчилар биринчи президентнинг ҳайкалини ағдариб ташлашди

АҚШда исёнчилар биринчи президентнинг ҳайкалини ағдариб ташлашди
Жорж Вашингтоннинг Портленд (Орегон штати)даги ҳайкали исёнчилар томонидан ағдариб ташланди. Бу ҳақда «CBS News» хабар берди.
Америка биринчи президентининг қуллари бўлган экан.

Кеча, тахминан соат 10:00 лар атрофида йигирматача одам Вашингтоннинг бронзадан қуйилган улкан ҳайкали ёнида пайдо бўлган. Улардан айримлари ҳайкалнинг бошига АҚШ байроғини ўраб ёқиб юборишган.

Исёнчилар сони кўпайиб, етарлича куч пайдо бўлганидан сўнг, улар ҳайкални ерга ағдаришган ва воқеа жойидан қочиб қолишган.
Журналистлар ерга юзтубан ағдарилган, ҳар хил ёзувлар қолдирилган ҳайкални тасвирга олишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.