Австралиялик балиқчи 30 йиллик фаолияти давомидаги энг катта балиқни тутиб олди

Австралиялик балиқчи 30 йиллик фаолияти давомидаги энг катта балиқни тутиб олди
Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи эркак Эд Фалконер Рейнбоу-Бич шаҳри яқинидаги сув ҳавзасига балиқ овлашга борган ҳамда баҳайбат уч чизиқли луциан балиғини тутиб олди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Австралиялик балиқчи 30 йиллик фаолияти давомидаги энг катта балиқни тутиб олди
Фото: EPA
Эркак балиқни сувдан олиб чиқиш учун 20 дақиқа вақт сарфлаган. Ўлжанинг оғирлиги 22 килограмм, узунлиги эса 104 сантиметр эди.
Австралиялик эркакнинг қайд этишича, у 30 йилдан бери балиқчилик қилади. У шу пайтгача тутган энг йирик балиқнинг оғирлиги эса 19 килограмм бўлган.

«Бу жуда ажойиб балиқ ови бўлди. Бундай катта балиқни тутиш эса ҳар бир балиқчининг орзуси», — дейди Фалконер.
У балиқни маҳаллий балиқчилик бошқармасига тадқиқот учун беришини айтган.

«Мутахассислар балиқнинг бошидан маълум суякни олиб, шу тарзда унинг ёши ҳамда бошқа маълумотларни аниқлайди», — дейди Фалконер.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.