Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлашди

Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлашди
Олимлар SARS-CoV-2 вирусининг “заиф жойи”ни аниқлади. Тадқиқот Science Daily порталида чоп этилди.
Канзас штати университети мутахассислари коронавирусга қарши терапевтик воситани синаб кўрди ва 3С-га ўхшаш протеаз (3CLpro) SARS-CoV-2 ривожланишидаги асосий фермент эканлигини аниқлади.

Лаборатория сичқонларида ушбу протеазлар текширилганда, препарат вирус кўпайишини тўхтатди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вируснинг \"заиф жойи\"га бундай таъсир нафақат MERS нинг, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 коронавирусларининг кўпайишини блокировка қилишга имкон беради. Кейинги қадамда мутахассислар препаратнинг одамларда самарадорлигини синаб кўриш зарурлигини таъкидладилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.