Қирғизистонда юқори лавозимдаги амалдорларнинг мамлакатдан чиқиши тақиқланди

Қирғизистонда юқори лавозимдаги амалдорларнинг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Фото: Vladimir Voronin / AP
Қирғизистон давлат чегара хизмати юқори лавозимдаги амалдорларни мамлакатдан чиқармаслик топшириғини олди. Бу ҳақда чегара хизмати вакилига таяниб ТАСС хабар берди.

\"Шундай топшириқ берилди ва табиийки, топшириқни бажарамиз\", - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, чегара хизмати бўлинмалари 24 сентябрдан кучайтирилган режимда ишламоқда.
\"Бу ҳозирда бўлаётган воқеалар билан боғлиқ эмас, парламент сайловлари боис 24 сентябрдан мана шундай тартибга ўтганмиз\", - деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистондаги парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган намойишчилар 5 октябрь куни кечқурун Бишкекда Оқ уйни ва миллий хавфсизлик қўмитаси биносини қамал қилишди. Бишкек марказидаги асосий майдонда милиция билан бир неча соат давом этган тўқнашувлардан кейин намойишчиларнинг қўли устун келди. 6 октябрь куни сайлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.