Си Цзинпин ШҲТ мажлисида коронавирус вакцинаси ҳақида гапирди

Си Цзинпин ШҲТ мажлисида коронавирус вакцинаси ҳақида гапирди
Фото: Xinhua
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида Хитойнинг коронавирус вакцинаси етказиб бериш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Инсоният коронавирус устидан ғалаба қозониши учун вакцина жуда муҳим. Хитой вакцина ишлаб чиқариш бўйича халқаро механизмга қўшилган ва бу борада ШҲТга аъзо мамлакатларнинг сўровларини кўриб чиқишга тайёр. Биз ҳамкорларимизга ўз фуқароларининг саломатлигини таъминлаш борасида ёрдам беришдан хурсанд бўламиз.

Пандемияга қарши курашда ЖССТнинг роли муҳимлигини унутмаган ҳолда минтақадаги соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик олиб бориш, бир-биримизни қўллаш муҳим. Пандемияни сиёсийлаштиришга йўл қўймаслик керак. Коронавирусга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик муҳим. Шу сабаб Хитой маълумот алмашиш ва мониторинг бўйича ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида «қайноқ линия» ташкил этишни таклиф қилади
», – деди ХХР раиси.
Си Цзинпин ШҲТ мажлисида коронавирус вакцинаси ҳақида гапирди
Маълумот учун, Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина синов учун олиб келинган. Ҳозирча синовда 5 минг киши қатнашиши кутилмоқда. Олдинроқ Бразилияда Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина синови вақтида бир киши ҳалок бўлгач, синов якунланганди. Кейинчалик Хитой томони бу ўлимнинг вакцинага алоқаси йўқлигини маълум қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.