Аргентиналиклар Марадона тасвирланган пул чиқаришмоқчи

Аргентиналиклар Марадона тасвирланган пул чиқаришмоқчи
Фото: «Twitter»
Аргентиналик мухлислар афсонавий Диего Марадонанинг расми 10 минг песолик пулларда зарб этилишини сўрашмоқда.
«Change.org» сайтида 1 декабрга ўтар кечаси жойлаштирилган ушбу петиция шу пайтгача 15 мингдан зиёд овоз тўплади.

Фанатлар ҳатто пул қанақа кўринишда бўлишини ҳам қоралаб қўйишган: Марадона сурати бор 10 мингталикларни тайёрлашда ҳаворангга урғу берилади.

Айни пайтда Аргентинадаги энг катта қоғоз пул — 1000 песо.
Футбол афсонаси Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида оламдан кўз юмганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.