Туркияга борувчилар учун янги талаблар эълон қилинди

Туркияга борувчилар учун янги талаблар эълон қилинди
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 декабрдан Туркияга ташриф буюраётган йўловчилар учун янгиланган талабларни эълон қилди.

Унга кўра:
  • Туркияга ташриф буюраётган 6 ва ундан юқори ёшдаги авиайўловчилар 30 декабрдан бошлаб, COVID-19 учун PZR SARS-COV-2 усули билан, Туркия чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган тест натижалари маълумотномасини мажбурий равишда тақдим этишлари лозимлигини эълон қилди.
  • PZR SARS-COV-2га манфий натижали ПЗР-тестни тақдим этмаган йўловчилар чегарани кесиб ўтишда кўрсатилган (уй, меҳмонхона ва бошқа) манзил бўйича 7 кунлик карантинга олинади. Туркиядаги яшаш манзилини кўрсатмаган шахслар, Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган жойларга жойлаштирилади.
  • 7 кунлик карантиндан сўнг ПЗР-тести мусбат натижа берган йўловчилар Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги талаблари асосида даволанадилар.

Мазкур чоралар 2021 йилнинг 1 мартига қадар амал қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.