Путин Россия доллардан воз кечмоқчи эмаслигини айтди

Путин Россия доллардан воз кечмоқчи эмаслигини айтди
Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШ долларидан бутунлай воз кечмоқчи эмаслигини айтди, деб хабар бермоқда REGNUM.
«Агар доллар ҳақидаги гапларимни биз ундан захира валюта ёки универсал ҳисоб-китоб воситаси сифатида воз кечишни истаяпмиз, деб тушунган бўлсангиз, ундай эмас», — деди Путин.

Россия президентининг сўзларига кўра, у АҚШ ҳукумати доллардан санкциявий чора сифатида фойдаланаётгани ҳақида гапирган. Масалан, Россия ҳамкорлари билан ҳарбий-техник соҳада долларда ҳисоб-китоб қила олмайди, чунки бунга нисбатан санкциялар жорий этилган.

Шу боис Россия ўзаро ҳисоб-китобларда бошқа валюталарга ўтишга мажбур.
«Америкалик шерикларимиз бизни бунга мажбур қиляпти. Биз ўз хоҳишимиз билан эмас, мажбуран шундай қиляпмиз», — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, АҚШ бу ҳаракати билан ўзига ўзи зарар бермоқда, чунки долларда ҳисоб-китоб қилиш ишончли эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.