Франция президентига тарсаки туширган одамга ҳукм ўқилди

Фото: «Ria.ru»
Франциянинг Валанс шаҳар суди давлат раҳбари Эммануэль Макронга шапалоқ туширгани учун Дамьен Тарелни тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда пайшанба куни BFMTV телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, эркак зудлик билан турмага юборилган. Маълумки, прокуратура 18 ойлик қамоқ жазосини талаб қилган. Ҳукмдан норозиларга 10 кун муҳлат берилди.
8 июнь куни Франция президенти Эммануэль Макрон Тэн-л\'Эрмитаж коммунасида жойлашган лицейга борган. Давлат раҳбари ниқобдаги кишига қўлини узатган пайтда юзига тарсаки тушириб қолган. Президент соқчилари шу заҳоти безорининг қўлини қайириб, олиб кетишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Франциянинг Валанс шаҳар суди давлат раҳбари Эммануэль Макронга шапалоқ туширгани учун Дамьен Тарелни тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда пайшанба куни BFMTV телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, эркак зудлик билан турмага юборилган. Маълумки, прокуратура 18 ойлик қамоқ жазосини талаб қилган. Ҳукмдан норозиларга 10 кун муҳлат берилди.
8 июнь куни Франция президенти Эммануэль Макрон Тэн-л\'Эрмитаж коммунасида жойлашган лицейга борган. Давлат раҳбари ниқобдаги кишига қўлини узатган пайтда юзига тарсаки тушириб қолган. Президент соқчилари шу заҳоти безорининг қўлини қайириб, олиб кетишган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













