Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилиб қийноққа солинди

Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилиб қийноққа солинди
Покистонда номаълум шахслар Афғонистон элчисининг қизини ўғирлаб кетди ва қаттиқ қийноққа солди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Силсила Алиҳайл уйига кетаётганида олиб қочилган ва бир неча соат давомида қийноққа солинган.
\"Асирликдан озод қилинганидан сўнг Алиҳайл хоним шифохонада даволанмоқда\", – дейилади хабарда.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаган. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Покистон ҳукуматини элчихона хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга чақирган.

Шунингдек, қизни ўғирлаб кетганлар зудлик билан топилиши ва жавобгарликка тортилишини сўраган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.