Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди

Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди
Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва Афғонистон собиқ президенти (2004-2014 й.) Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшер вилоятига келди.

\"Биз Панжшер вилояти уламолари, оқсоқоллари ва командирлари билан суҳбатлашдик\", - деб ёзди Абдулла.
Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди
Музокаралар тафсилоти маълум қилинмаган. Панжшерга боришдан олдин улар \"Толибон\" раҳбарияти вакиллари билан учрашган.

Аввалроқ толибларга қарши коалиция собиқ раҳбари Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд Панжшерни толиблардан ҳимоя қилиш учун қуролли отряд тўплаганини айтганди.
Ҳамид Карзай музокаралар ўтказиш учун толибларга таслим бўлмаган Панжшерга келди
Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг ўзини президент деб эълон қилган собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ ҳам Масъудга қўшилгани хабар қилинмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.