Греция Туркия билан чегарада узунлиги 40 километрли девор қурилишини якунига етказди

Греция Туркия билан чегарада узунлиги 40 километрли девор қурилишини якунига етказди
Фото: Reuters
Греция афғонистонлик қочқинларнинг Европага ўтишга уринишининг олдини олиш мақсадида Туркия билан чегарада узунлиги 40 километрли девор қурилишини якунига етказди. Бу ҳақда Ekathimerini нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Греция чегара қўшинлари юқори даражадаги шайлик ҳолатига келтирилган.

Афғонистондаги инқироз “мигрантлар оқими учун имконият яратди”, деди фуқаро мудофааси вазири Михалис Хрисохоидис.

Хрисохоидиснинг сўзларига кўра, деворга юқори технологияли автоматлашган электрон мониторинг тизими ўрнатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.