Путин Россия ва Хитойнинг Aфғонистондаги режалари ҳақида гапирди

Путин Россия ва Хитойнинг Aфғонистондаги режалари ҳақида гапирди
Фото: «Fontanka.ru»
Россия Президенти Владимир Путин Россия, Хитой ва ШҲТ мамлакатлари фуқаролари Aфғонистонда нима бўлаётганидан қатъи назар, ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун шароит яратиш режалари ҳақида гапирди.

«Хитой билан икки томонлама режада бу ишни фаол давом эттирамиз, тегишли тузилмалар ўртасида мулоқот ўрнатилди», — деди Путин Aфғонистондаги вазият ва уни нормаллаштириш бўйича ишлар ҳақида Валдай форумида сўзлаган нутқида.

«Умуман олганда, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида биз буни керакли ресурсларни ажратиш ва Aфғонистонда нима бўлаётганидан қатъи назар, ўз фуқароларимиз, мамлакатларимиз фуқаролари ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратиш орқали амалга оширамиз», — деди у.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.