Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги отишмада 17 киши ҳалок бўлди

Фото: Ettela\'at-e Rooz
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида толиблар ва номаълум қуролланган кишилар ўртасидаги отишма вақтида камида 17 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди.
Ettela\'at-e Rooz нашрининг хабар беришича, отишма оқибатида 7 нафар бола, 3 нафар аёл ва 7 нафар эркак, жумладан толиблар ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, отишма соат 11:40 да бошланган ва 2 соатдан кўпроқ давом этган. Унинг давомида оғир қурол ҳам қўлланган. Манбалар толибларга қаршилик кўрсатганлар орасида ИШИД тарафдорлари ҳам бўлганини маълум қилган. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.
Маҳаллий полиция толибларга қарши 4 киши отишма олиб боргани, уларнинг барчаси ўлдирилганини маълум қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида толиблар ва номаълум қуролланган кишилар ўртасидаги отишма вақтида камида 17 киши, жумладан болалар ҳалок бўлди.
Ettela\'at-e Rooz нашрининг хабар беришича, отишма оқибатида 7 нафар бола, 3 нафар аёл ва 7 нафар эркак, жумладан толиблар ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, отишма соат 11:40 да бошланган ва 2 соатдан кўпроқ давом этган. Унинг давомида оғир қурол ҳам қўлланган. Манбалар толибларга қаршилик кўрсатганлар орасида ИШИД тарафдорлари ҳам бўлганини маълум қилган. Бироқ ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.
Маҳаллий полиция толибларга қарши 4 киши отишма олиб боргани, уларнинг барчаси ўлдирилганини маълум қилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













