Ким Чен Ин халқини камроқ овқатланишга чақирди

Фото: «Фокус»
Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Ин навбатдаги чиқишларидан бирида халқидан иштаҳасини жиловлаб туришни, яъни камроқ овқатланишни сўради. Доҳийнинг «илтимоси» — КХДРда қонун.
Кимнинг таъкидлашича, ярим очлик тезда ўтиб кетади: «атиги» 2025 йилгача кутилса бас, Хитой билан чегаралар очилса озиқ-овқат оқиб келаверади. Ҳозир коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпиқ.
Бироқ озиқ-овқат ва бошқа моллар тақчиллигидан нархлар тинмай ошаётган Шимолий Кореяда яшовчилар бир неча йил кутиш тугул, кўпроқ келаётган қишдан эсон-омон чиқиб олишни ўйлашмоқда. Камарни янаям маҳкамроқ боғлашдан бошқа танловнинг ўзи йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Ин навбатдаги чиқишларидан бирида халқидан иштаҳасини жиловлаб туришни, яъни камроқ овқатланишни сўради. Доҳийнинг «илтимоси» — КХДРда қонун.
Кимнинг таъкидлашича, ярим очлик тезда ўтиб кетади: «атиги» 2025 йилгача кутилса бас, Хитой билан чегаралар очилса озиқ-овқат оқиб келаверади. Ҳозир коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпиқ.
Бироқ озиқ-овқат ва бошқа моллар тақчиллигидан нархлар тинмай ошаётган Шимолий Кореяда яшовчилар бир неча йил кутиш тугул, кўпроқ келаётган қишдан эсон-омон чиқиб олишни ўйлашмоқда. Камарни янаям маҳкамроқ боғлашдан бошқа танловнинг ўзи йўқ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













