Илон Маск бир шарт билан 6 миллиард доллар хайрия қилишга рози бўлди

Фото: «wi-fi.ru»
Сайёрамизнинг энг бой одами, тадбиркор Илон Маск Tesla акцияларини сотиш орқали очликка қарши курашга 6 миллиард доллар хайрия қилишга рози бўлди. Мумкин бўлган келишув шартлари ҳақида у Twitterда ёзиб қолдирган.
Маск Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) раҳбари Дэвид Бисли дунёнинг энг бадавлат кишилари бойликларининг бир қисмини очликни бартараф этиш учун хайрия қилишга чақирган гапига жавоб қайтарди. Бислининг фикрича, Илон Маск шахсий капиталининг атиги 2 фоизи (6 миллиард доллар) муаммони ҳал қила олади.
«Aгар WFP ушбу Twitter саҳифасида 6 миллиард доллар дунё очлигини қандай ҳал қилишини аниқ тасвирлаб бера олса, мен ҳозироқ Tesla акцияларини сотаман ва пулни хайрия қиламан. Aммо жамоатчилик пул қандай сарфланишини аниқ кўриши учун ҳисоб-китоб очиқ бўлиши керак», — деб ёзади Маск.
Яқинда Tesla асосчиси Илон Маск компаниядаги акцияларининг бир қисмини 1,1 миллиард доллардан кўпроққа сотгани тўғрисида хабар бергандик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сайёрамизнинг энг бой одами, тадбиркор Илон Маск Tesla акцияларини сотиш орқали очликка қарши курашга 6 миллиард доллар хайрия қилишга рози бўлди. Мумкин бўлган келишув шартлари ҳақида у Twitterда ёзиб қолдирган.
Маск Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) раҳбари Дэвид Бисли дунёнинг энг бадавлат кишилари бойликларининг бир қисмини очликни бартараф этиш учун хайрия қилишга чақирган гапига жавоб қайтарди. Бислининг фикрича, Илон Маск шахсий капиталининг атиги 2 фоизи (6 миллиард доллар) муаммони ҳал қила олади.
«Aгар WFP ушбу Twitter саҳифасида 6 миллиард доллар дунё очлигини қандай ҳал қилишини аниқ тасвирлаб бера олса, мен ҳозироқ Tesla акцияларини сотаман ва пулни хайрия қиламан. Aммо жамоатчилик пул қандай сарфланишини аниқ кўриши учун ҳисоб-китоб очиқ бўлиши керак», — деб ёзади Маск.
Яқинда Tesla асосчиси Илон Маск компаниядаги акцияларининг бир қисмини 1,1 миллиард доллардан кўпроққа сотгани тўғрисида хабар бергандик.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













