Британияда қирол лавозимига танлов эълон қилинди

Британияда қирол лавозимига танлов эълон қилинди
Фото: Robert Harding/Alamy
Англиядаги Барроу-ин-Фернесс шаҳри кенгаши Пил ороли қироли лавозимига танлов эълон қилди. Ушбу орол шаҳарнинг маъмурий ҳудудига киради, деб хабар берди The Guardian нашри.

Орол Фернесс яриморолидан 800 метр узоқликда жойлашган бўлиб, унга апрелдан сентябргача ҳаракатланувчи паромда ёки сув қайтганда пиёда бориш мумкин.

Қирол лавозимига номзодлар оролдаги бар ва меҳмонхона бошқарувини, XIV асрда қурилган қасрга қарашни ва 10 йилга орол қироли бўлишни ўз зиммасига олиши керак. Номзод ўз лавозимини янги мавсум боши – апрелда эгаллайди ва унинг тахтни эгаллаш маросими ортиқча дабдабасиз, антиқа кўринишда ўтади: номзод “тахт”га эски қилич билан ўтиради, сўнгра унинг бошидан бир неча челак спиртли ичимлик қуйилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.